600 нафардан зиёд таэквондо усталарини бир нуқтада бирлаштирган «Tashkent Summer Camp-2026»га старт берилди
Пойтахтимиздаги "Universal" спорт саройида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларидаги "Tashkent Summer Camp-2026" ўзига хос йиғини ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
600 нафардан зиёд таэквондо усталарини бир нуқтада бирлаштирган "Tashkent Summer Camp-2026"га старт берилди
Пойтахтимиздаги "Universal" спорт саройида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларидаги "Tashkent Summer Camp-2026" ўзига хос йиғини ўтказилмоқда.
Бугундан бошланган ушбу йиғин 2-август куни ўз ниҳоясига етади. Ҳар кунги машғулотлар турли тажрибали мураббийлар қўл остида ўтказилади. Жумладан, бугунги йиғинга миллий терма жамоамиз бош мураббийи Павел Хан раҳбарлик қилди.
Мазкур йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Швеция, Саудия Арабистони, БАА, Уммон ва Қувайтдан йиғилган жами 600 нафардан зиёд таэквондочилар иштирок этмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор