locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон биринчи терма жамоаси таркиби маълум.

Ягона ўзгариш — Жаҳонгир Воҳидов ўрнига бу гал жамоага ёш гроссмейстер Муҳиддин Мадаминов жалб этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон биринчи терма жамоаси таркиби маълум.
photo: Chess Uzbekistan

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон биринчи терма жамоаси таркиби маълум.

Самарқанд мезбонлик қиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг очиқ (open) йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон-1 асосий терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди.

Мазкур таркиб 2022 йили Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган чемпион таркиб билан деярли бир хил. Ягона ўзгариш — Жаҳонгир Воҳидов ўрнига бу гал жамоага ёш гроссмейстер Муҳиддин Мадаминов жалб этилди.

Ўзбекистон-1 жамоаси таркиби:
GM Жавоҳир Синдоров — 2778
GM Нодирбек Абдусатторов — 2762
GM Нодирбек Ёқуббоев — 2685
GM Шамсиддин Воҳидов — 2654
GM Муҳиддин Мадаминов — 2611
Жамоа мураббийи (капитан): GM Рустам Қосимжонов

Ўз заминимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида бош совринни ҳимоя қилиш ва уни ўз уйимизда қолдириш учун курашадиган шахматчиларимизга юксак ғалабалар тилаймиз. Сизнингча, ушбу таркиб Самарқандда яна бир бор олтин медални қўлга кирита оладими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг