4 нафар ёш эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди
Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Озарбайжон пойтахтида кечаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг ортида қолган куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Ҳамюртаримиз унда 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медал:
-55 кг: Жаҳонгир Тўлқунов
-65 кг: Шоҳиддин Алиев
Бронза медал:
-48 кг: Фарруҳ Маҳмудов
-110 кг: Беҳруз Аширoв
Бугун турнирнинг сўнгги кунида 3 нафар эркин курашчимиз бронза медали учун юришни давом эттирадилар.
-45 кг: Муҳаммад Раҳимжонов / Абдуназар Ботирканов (Қирғизистон) — Лаша Дотиашвили (Грузия)
-60 кг: Бекзодбек Иброҳимов / Витолд Павлик (Польша) — Микита Кузменко (Украина)
-71 кг: Жалолиддин Жалолов / Кемрин Ховард (АҚШ) — Адилет Рисбай (Қозоғистон)
Розикжон Султонмуродов
Журналист