3 нафар дзюдочимиз Европа йиғинига жўнаб кетди
Давлат Бобонов, Алишер Юсупов ва Шаҳрам Аҳадов Испанияда тайёргарлик кўради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
17–24 август кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида дзюдо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Европа, Осиё ва Америка қитъаларидан 1000 га яқин спортчи қатнашадиган мазкур йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Бугун Олимпиада совриндорлари Давлат Бобонов ва Алишер Юсупов, шунингдек, Шаҳрам Аҳадов мазкур йиғинда қатнашиш учун Валенсияга йўл олишди. Уларнинг тайёргарлигига мураббий Нурали Қобулов раҳбарлик қилади.
Бакрадзе Иман
Редактор