locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

27 декабрь куни ЎФФ Президенти кубогида 6-тур учрашувлари ўтказилади

Беллашувлар Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ташкиллаштирилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
27-декабрь куни ЎФФ Президенти кубогида 6-тур учрашувлари ўтказилади
Фото: Ўзбекистон футзали

Ҳаваскор жамоалар ўртасида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 6-тур учрашувлари шанба куни бўлиб ўтади. Беллашувлар соат 08:00 дан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ташкиллаштирилади.

Мазкур мусобақа мамлакатимизда футзални янада оммавийлаштириш, унинг қуйи қатламларда ривожига ҳисса қўшиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, шунингдек, ёш истеъдодлар учун ўйин амалиёти яратиш мақсадида ташкил этилган. Шу боис турнир том маънода энг оммавий мусобақалардан бирига айланишини башорат қилиш мумкин.

Қуйида 6-турда куч синашадиган жуфтликлар рўйхати билан танишинг:

“ЎФФ Президенти кубоги”
6-тур. 27-декабрь (шанба)

• 8:00. BMB – Kamol Construction
• 9:00. Божхона – Parma
• 10:00. ТАТУ – Истиқлол
• 11:00. Ёшлар т.ж. – ИМВ
• 12:00. Олимпик – СҚБ

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг