23–25-январ кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида шпагa йўналиши бўйича қиличбозлик Гран-приси бўлиб ўтади
Доха мезбонлигида Гран-при баҳслари
23–25-январ кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида шпагa йўналиши бўйича қиличбозлик Гран-приси бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақа дунёнинг етакчи қиличбозларини бир майдонга жамлади.
Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Шаҳзода Эгамбердиева, Малика Ҳакимова, Дилназ Мурзатаева ва Севара Раҳимова ҳимоя қилади. Унда 37 давлатдан 161 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Улар орасида АҚШ, Германия, Кения, Буюк Британия, Гонконг, Бельгия, Аргентина, Венесуэла, Швейцария, Польша ва бошқа мамлакатлар вакиллари бор.
Эркаклар Гран-присида эса
45 давлатдан 224 нафардан зиёд спортчи ғалаба учун баҳс олиб боради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Аҳмаджон Файзиев, Нурмуҳаммад Муминов, Жавоҳирбек Нурматов ва Мейирхан Тимуров мусобақада қатнашади.