locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2026 йил волейбол мавсуми йирик мусобақа билан бошланади

Ушбу мусобақа 2026-йилги волейбол мавсумининг илк ва энг муҳим турнири сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2026 йил волейбол мавсуми йирик мусобақа билан бошланади
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 22–29-январ кунлари эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати — Олий лига, 1-тур баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 2026-йилги волейбол мавсумининг илк ва энг муҳим турнири сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Мусобақа ўйинлари Олимпия шаҳарчаси жамоавий спорт турлари зали ҳамда “Жар” спорт-соғломлаштириш марказида ўтказилади.

Мусобақа қуйидагича бўлиб ўтади:
- 21 январ куни жамоалар ўртасида қуръа ташлаш маросими бўлади,
- 22 январдан эса расмий учрашувлар старт олади.
- 24 январ куни Олимпия шаҳарчасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади. Унда Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) Президенти Рамон Сузаранинг расмий ташрифи кутилмоқда. Мазкур ташриф мусобақанинг нуфузи ва халқаро миқёсидаги аҳамиятини янада оширади.

Жорий мавсумда илк маротаба баҳслар “challenge” тизими ёрдамида ўтказилиб, турнир давомида ҳаққонийлик ва шаффофликни юксак савияда таъминланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг