20–25-январ кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади
Мазкур нуфузли турнир FEI тақвимига киритилган бўлиб, айниқса CSI4-W тоифасидаги баҳслар ўзининг юқори рақобати ва томошабоплиги билан катта қизиқиш уйғотади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
20–25-январ кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли турнир FEI тақвимига киритилган бўлиб, айниқса CSI4-W тоифасидаги баҳслар ўзининг юқори рақобати ва томошабоплиги билан катта қизиқиш уйғотади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари
Ғозиев Баҳромжон
Абдуллаев Феруз
Қурбонов Бекзод
Абдуллаев Абдураҳмон
Шарипов Акбар
иштирок этиб, юртимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қиладилар.
Мусобақа доирасида қуйидаги тоифалар бўйича баҳслар ўтказилади:
CSI4-W, CSI2, CSIU25-A, CSICH-A, CSIYH, CSIAm-A** ва бошқа йўналишлар.
Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз ва чавандозларимизни қўллаб-қувватлаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор