locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2025 йилги Формула-1 мавсумининг тўртинчи босқичи Баҳрайнда бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
2025 йилги Формула-1 мавсумининг тўртинчи босқичи Баҳрайнда бўлиб ўтди
Расм: gettyimages.com Оскар Пиастри

11–13 апрел кунлари Сахир автодромида Формула-1 жаҳон чемпионатининг тўртинчи босқичи - Баҳрайн Гран-приси бўлиб ўтди. Ғолибликни австралиялик пилот Оскар Пиастри қўлга киритди. У 12 апрел куни поул-позицияни эгаллаб, 13 апрел куни McLaren жамоаси учун биринчи бўлиб финалга етди.

Иккинчи ўринни «Мерседес» пилоти Жорж Рассел эгаллади, учинчи ўрин эса Пиастрининг жамоадоши - Ландо Норрисга насиб этди. Мусобақа инцидентларсиз ўтмади. «Заубер» жамоасининг немис пилоти Нико Ҳюлкенберг дисквалификация қилинди. Испаниялик Карлос Сайнс эса Юки Цунода билан тўқнашувдан кейин машинаси шикастлангани боис пойгани якунлай олмади.

Финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган 10 нафар пилот:
1. Оскар Пиастри (McLaren) — 57 айланиш
2. Жорж Рассел (Mercedes) +15,499
3. Ландо Норрис (McLaren) +16,273
4. Шарль Леклер («Феррари») +19,679
5. Льюис Ҳэмилтон («Феррари») +27,993
6. Макс Ферстаппен («Ред Булл») +34,395
7. Пер Гасли («Альпин») +36,002
8. Эстебан Окон («Ҳаас») +44,244
9. Юки Цунода («Ред Булл») +45,061
10. Оливер Берман («Ҳаас») +47,594

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг