locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

20-февраль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди

20–27-февраль кунлари давом этадиган ушбу нуфузли мусобақада қитъанинг энг кучли ва маҳир қиличбозлари ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
20-февраль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Бугун – 20-февраль куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди!

20–27-февраль кунлари давом этадиган ушбу нуфузли мусобақада қитъанинг энг кучли ва маҳир қиличбозлари ғолиблик учун баҳс олиб боради. Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам катта таркиб билан Осиё ареналарида ўз кучини намоён этмоқда.

Чемпионатнинг илк куниёқ ҳаяжонли баҳслар бошланди: ўсмирлар ўртасида қизлар сабля ва шпага йўналишида, ўғил болалар эса рапира қуролида ғалаба учун беллашмоқда.

Ҳар бир чиқиш — бу фақатгина спортчининг чиқиши эмас, бу матонат, интизом ва Ватан шаънини ҳимоя қилиш демакдир. Ҳар бир зарба ортида йиллар давомида тўкилган меҳнат, қатъият ва орзулар мужассам.

Ёш қиличбозларимизга омад, куч-ғайрат ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг