2 нафар каратечимиз “Balarus open” да 4 та медал олди
Исломбек Исматуллаев (+84кг ) 18-21 ёш тоифасида олтин медалига эга чиқди. +18 ёш тоифасида эса бронза медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: karate Uzbekistan
2 нафар каратечимиз “Balarus open” да 4 та медал олди.
Аввал хабар берганимиздек, 2 нафар спортчимиз – Исломбек Исматуллаев ҳамда Абдурасул Сулаймонов “Belarus open” халқаро мусобақасида иштирок этишди. Вакилларимиз 2 та ёш тоифасида ҳам шоҳсупага кўтарилди.
Исломбек Исматуллаев (+84кг ) 18-21 ёш тоифасида олтин медалига эга чиқди. +18 ёш тоифасида эса бронза медални қўлга киритди.
Абдурасул Сулаймонов (-84кг) 18-21 ёш тоифасида бронза, +18 ёш тоифасида эса кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу мусобақа спортчиларимизга Осиё чемпионати олдидан яхши тажриба бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор