2 кун давом этган Tour of Bostonliq халқаро велоспорт турнири ўз ниҳоясига етди.
Мазкур нуфузли мусобақа Bostonliq туманиing табиий ва мураккаб йўналишларида юқори ташкилий савияда ўтказилиб, икки кун давомида том маънода кескин рақобат, шиддатли курашлар ҳамда спортчиларнинг юқори маҳоратларини намоён этди.
Турнир давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, тактик ёндашуви ва профессионал чидамлилигини тўлиқ кўрсатишга муваффақ бўлдилар.
Мусобақанинг ҳар бир босқичи спортчилардан юқори даражадаги ирода, матонат ва тезкор қарор қабул қилиш қобилиятини талаб этди.
Беллашувлар якунгигача давом этган рақобат турнирнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширди.
“Tour of Bostonliq” турнири нафақат ғолибларни аниқлаш, балки велоспортни ривожлантириш, халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ёш спортчилар учун катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланиб, уларнинг юқори натижалари эътироф этилди.
Шу тариқа, 2 кун давом этган “Tour of Bostonliq” халқаро велоспорт турнири катта спорт байрами руҳида ўз якунига етди.