locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

15 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида Регби-7 бўйича Ўзбекистон Кубоги Андижон вилоятида бўлиб ўтди

Эркаклар бўйича Наманган, қизлар бўйича Хоразм биринчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
15 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида Регби-7 бўйича Ўзбекистон Кубоги Андижон вилоятида бўлиб ўтди
photo: regbi Uzbekistan

2025-йил 5–8 октябр кунлари Андижон вилояти, Булоқбоши туманида 15 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида Регби-7 бўйича Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтди. Бу мусобақада Фарғона, Сирдарё, Андижон, Тошкент, Навоий, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидан жами 10 та ўғил жамоаси ҳамда 8 та қизлар жамоаси иштирок этди.

Мусобақанинг асосий учрашувлари 6 ва 7 октябр кунлари ўтказилди. Биринчи кунда жамоалар гуруҳ босқичида ўйнаб, ундан кейин финал босқич қатнашчилари аниқланган.

Қизлар турнири бўйича финалга Сурхондарё, Андижон, Хоразм, Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Сирдарёдан жамоалар йўл олди.
Ўғил болалар турнирида эса Фарғона, Тошкент, Навоий, Тошкент вилояти, Наманган ва Андижон жамоалари плей-оффга чиқди.

Натижалар қуйидагича:

Эркаклар:
1-ўрин Наманган
2-ўрин Навоий
3-ўрин Тошкент
4-ўрин Тошкент вилояти
5-ўрин Андижон
6-ўрин Фарғона
7-ўрин Самарқанд
8-ўрин Сурхондарё
9-ўрин Жиззах
10-ўрин Сирдарё


Қизлар:
1-ўрин Хоразм
2-ўрин Наманган
3-ўрин Қорақалпоғистон
4-ўрин Тошкент вилояти
5-ўрин Сурхондарё
6-ўрин Сирдарё
7-ўрин Андижон
8-ўрин Жиззах

Ғолиб ва совриндорлар медаллар, дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг