locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

14 июн куни 4 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
14 июн куни 4 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади!
Расм: Gazeta.uz

Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги кун — мусобақанинг иккинчи босқичи ҳисобланади.
13 июн куни аёллар ўртасида -52 кг, эркаклар ўртасида эса -66 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ушбу йўналишларда Ўзбекистон терма жамоаси сафидан тўрт нафар дзюдочи ўз имконини синаб кўради.

Дзюдочиларимиз ва уларнинг илк рақиблари:

-52 кг
• Сўғдиёна Рафкатова — Татум Кин (Буюк Британия)
• Муҳайё Аҳматова — Илай Ҳаюн (Исроил)

-66 кг
• Замоҳшари Бекмуродов — Ҳеким Агамаммедов (Туркманистон)
• Азизбек Ортиқов — Ербол Абасбеков (Қирғизистон)

Эслатма: Саралаш беллашувлари бугун соат 14:00 (Ўзбекистон вақти билан) старт олади.

Дзюдочиларимизга омад ёр бўлсин! Уларни қўллаб-қувватлайлик — юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг