12 июл куни таэквондочиларимиз G4 мусобақасида медаллар учун майдонга чиқади
«Diamond Games»да Ўзбекистоннинг икки жамоаси нимчорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Корея Республикасининг Муджу шаҳрида WT таэквондо бўйича G4 тоифали “Muju Taekwondowon 2025 World Taekwondo Diamond Games” халқаро мусобақаси қизғин давом этмоқда.
Бугун, мусобақанинг иккинчи куни доирасида 295 кг гача бўлган вазн тоифасидаги аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистон шарафини икки таркибдаги жамоа ҳимоя қилади:
Ўзбекистон-1: Озодбек Мамадалиев, Ёдгор Жўрабоев, Севинч Ҳайитова, Озода Собиржонова
Ўзбекистон-2: Диёрбек Тўхлибоев, Шуҳрат Салаев, Шаббона Абдувалиева, Светлана Осипова
Биринчи жамоамиз нимчорак финалда Сингапур термасига қарши майдонга тушади. Иккинчи таркибимиз эса Индонезия вакиллари билан беллашади.
Бакрадзе Иман
Редактор