locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

11-октябрдан 19-октябргача Хайфон шаҳридаги эшкак эшиш спорти марказида бўлиб ўтди

Вьетнам илк маротаба академик эшкак эшиш бўйича 2025-йилдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
11-октябрдан 19-октябргача Хайфон шаҳридаги эшкак эшиш спорти марказида бўлиб ўтди
photo: Akademik eshkak eshish

Вьетнам илк маротаба академик эшкак эшиш бўйича 2025-йилдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Ушбу старт 11-октябрдан 19-октябргача Хайфон шаҳридаги эшкак эшиш спорти марказида бўлиб ўтди. Қитъа чемпионатида 18 та мамлакатдан 232 нафар спортчи, шулардан 135 эркак спортчи 20 та ва 97 нафар аёл атлетлар ҳам 20 та мусобақада иштирок этишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса катта таркиб билан чемпионатга тайёргарлик кўрди. Ушбу стартдан аввал ҳар бир академик эшкак эшувчимиз турли даражадаги халқаро стартларда ҳам қатнашиб, совринли ўринларни эгаллашган эди (жаҳон чемпионати, жаҳон кубоги, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва халқаро турнирлар). Қувонарлиси, катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳеч бир спортчимиз медалсиз қолмади. Мусобақанинг илк кунида илк медални Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шаҳзод Нурматов (LM1x) яккалик дастурида кумуш медални терма жамоамизга тақдим этди.

Қизларимиз ҳам орқада қолишни исташмади, ўтган йилги Осиё чемпионатида чиройли дуэтни яратган мураббийларимиз бу сафар ҳам худди шу қарор билан иш кўришди, Малика Тагматова ва Анна Пракатен (W2x), уларни опа-сингиллар десак адашмаймиз, чиройли қизлардан чиройли олтин! Малика эса 10 йил деганда Осиё чемпионатининг олтинига эришди. Икки қарақалпоғистонлик дугоналар жуфтлиги - Райҳона Саттарова ва Айдана Сметуллаева (W2-) жаҳонда ҳам кумуш, Осиёда ҳам кумуш. Баракалла дугоналар! Тўрт оғайни ботирлар - Бобуржон Мухиддинов, Жамалбек Тургунов, Мехрожбек Маматқулов, Шаҳбоз Холмурзаев (M4x) улардан ҳам кумуш медални қабул қилдик! Ўзбек ўғлонлари - Собиржон Сафаролиев/Озоджон Маматов (LM2x) чарчоқ билмас йигитлардан Осиёнинг навбатдаги кумуш медали бизники бўлди. Чемпионликни бегона қилишни истамаган M8+ экипажимиз - Шеҳроз Ҳакимов, Шуҳрат Шодиев, Обиджон Жўрақулов, Шаҳриёр Ҳамдамов, Фазлиддин Каримов, Дилшоджон Худойбердиев, Давржон Давронов, Алишер Турдиев, Фарруҳ Облақулов – олтин! Ўзбекча ғалаба!

Навбат мусобақанинг иккинчи кунига ҳам етиб келди! Дилшоджон Худойбердиев ва Фазлиддин Каримов (M2-) олтинсиз қайтмаймиз деб сўз берган икки оғайни ботирлар ушбу Осиё стартининг икки олтинини уйга олиб кетишди. Мураббийларингизга раҳмат! Акалар изидан укалар орқада қолишни истамаган - Шаҳриёр Ҳамдамов/Обиджон Жўрақулов (LM2–) тандеми ҳам олтин бизники бўлди! Ғалабаларингиз доимо бардавом бўлсин! Қитъа биринчилигининг бронза медалларини эса тўрт кишилик экипажларимиз аъзолари томонидан қўлга киритилди. (LM4x) Собиржон Сафаролиев, Шаҳзод Нурматов, Озоджон Маматов, Фирдавс Маҳкамов, шунингдек, (LM4-) Далер Ашуров, Шеҳроз Ҳакимов, Муҳаммадали Жўрақулов, Анваржон Каримов – бронза медаллари. Сизлар Темурбеклар авлоди вакилларисиз! Аввало ҳар бир спортчимиз тайёрлаган мураббийларига миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг меҳнатингиз биз учун қадрлидир азиз устоз ва мураббийлар!

Шу тариқа, академик эшкак эшиш бўйича жорий йилдаги Осиё чемпионатини 4 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунладик. Ғалабалар бардавом бўлсин!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг