locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“10th Qatar Weightlifting Cup” турнирида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Доха шаҳрига йўл олди

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа бу йил 10-маротаба ташкил этилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“10th Qatar Weightlifting Cup” турнирида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Доха шаҳрига йўл олди
photo: Og'ir atletika

Хабар берганимиздек, жорий йил тақвимидаги сўнгги халқаро старт айнан “Qatar Cup” турнири ҳисобланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун баҳсларда қатнашади. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур мусобақа бу йил 10-маротаба ташкил этилмоқда.

Турнирда иштирок этиш учун терма жамоамиз аъзолари бугун тунде Қатар пойтахти — Доха шаҳрига жўнаб кетишди.

Қуйида терма жамоа таркибини яна бир бор келтирамиз:

Аёллар:
Муниса Одилова — 48 кг
Нигора Абдуллаева — 58 кг
Зиёда Худойқулова — 63 кг
Машҳура Рустамова — 77 кг
Нигора Сувонова — 88 кг

Эркаклар:
Адҳамжон Эргашев — 65 кг
Абдулазиз Алимжонов — 79 кг
Муҳаммадқодир Тоштемиров — 94 кг
Амир Абдуллаев — +110 кг

Мураббийлар:
Маҳмуд Тогоев
Журабек Заиров

Терма жамоа шифокори:
Обиддин Муслимов

Делегация раҳбари: Рустам Расулов
Делегация аъзоси: Одилбек Ҳайитов

Эслатиб ўтамиз, “10th Qatar Weightlifting Cup” мусобақаси 19–27-декабр кунлари бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг