Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2026 даги рақиблари маълум бўлди
Расм: fergana.agency
Ўзбекистон терма жамоаси келаси мавсумда Жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони “B” гуруҳида иштирок этади. Бу ўтган апрелда ўтказилган тўртинчи дивизион учрашувларидаги ишончли ғалабалар натижасида амалга ошди.
III A ва III B дивизионларидаги турнирлардан сўнг келаси мавсум гуруҳлари шакллантирилди.
Ўзбекистон жамоасининг ЧМ–2026 III B гуруҳи бўйича рақиблари:
– КНДР
– Гонконг
– Монголия
– Филиппин
– Люксембург
– Ўзбекистон
Ушбу жамоаларнинг барчаси, Ўзбекистондан ташқари, III A дивизиондан тушган.
III A гуруҳига кирган жамоалар:
– Туркманистон
– Босния ва Герцеговина
– Туркия
– Жанубий Африка
– Мексика
– Таиланд (II B дивизиондан тушган)
Бакрадзе Иман
Редактор