“Tashkent Select” Қозоғистон кубогини ўтказиб юбориши мумкин
Жамоанинг молиявий аҳволи иштирокни хавф остига қўйди
Расм: Instagram
“Головой об Лёд” нашри хабарига кўра, хоккей бўйича “Tashkent Select” ёшлар жамоаси 2025 йилги Қозоғистон кубогида қатнашмаслиги мумкин.
Маълумотларга кўра, молиявий муаммолар туфайли жамоанинг мусобақадаги иштироки номаълум қолмоқда. Шу билан бирга, клубнинг янги мавсумда Қозоғистон чемпионатидаги иштирокини давом эттириши кутилмоқда.
Айни пайтда жамоа пойтахт яқинидаги йиғинда тайёргарликни бошлаб юборган.
Бакрадзе Иман
Редактор