Ҳоккей. АҚШ 46 йиллик танаффусдан сўнг Олимпиада чемпионига айланди
Улар охирги марта 1980 йилда олтин медални қўлга киритишганди.
ФОТО: Getty images
Миландаги “Арена Санта-Жулия” стадионида эркаклар ўртасидаги Олимпия ҳоккей турнирининг финали бўлиб ўтди.
Унда Канада ва АҚШ жамоалари рўбарў келди. Беллашувда америкаликлар овертаймда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Натижада АҚШ ҳоккей жамоаси учун Олимпиада дорасида сўнгги 46 йил ичидаги биринчиси бўлди. Улар охирги марта 1980 йилда олтин медални қўлга киритишганди.
Канада жамоаси ҳоккейчилари кумуш медалга сазовор бўлишди, бронза эса Финляндияга насиб этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист