Хоккей. Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионати – ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги турнир бўлиб ўтади
Мусобақа 26-сентябрда старт олиши режалаштирилган.
photo: Xokkey Uzbekistan
Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионати – ўсмирлар ва ёшлар ўртасида хоккей бўйича мусобақа 2025 йил 26-сентябрда старт олади!
Музга учта ёш тоифаси – 14U, 12U ва 10U (cross-ice) жамоалари Ўзбекистон ва Қозоғистондан иштирок этади. Чемпионат ўйинлари Тошкентдаги Humo Arena ва Самарқанддаги Family Parkда ўтказилади.
Бугун болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олади ва биринчи бўлиб музга 14U ёш тоифасидаги жамоалар чиқади. Яқин ўйинлар жадвали билан танишинг ва ёш спортчиларни қўллаб-қувватланг!

Иброҳим Жалолов
Редактор