Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
25–29-август кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида кичик ўсмирлар - У-14 қизлар ўртасида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
photo: sport vazirligi

Беш кун давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан сараланган кучли жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Якуний натижалар:
1-ўрин — Хоразм вилояти
2-ўрин — Тошкент вилояти
3-ўрин — Бухоро вилояти
Тақдирлаш маросимида Хоразм вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Джуманиязова иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Иброҳим Жалолов
Редактор