Александр Овечкин Гретскининг рекордига тобора яқинлашмоқдa
2-апрел куни эрталаб соат 4:00 да «Вашингтон Кэпиталз» НХЛ мунтазам мавсумининг биринчи тур ўйинида «Бостон Брюинс»ни мағлуб этди. Бостонда ўтказилган учрашув 4:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Россиялик ҳужумчи ва Америка клуби сардори Александр Овечкин шайба киритиб, узатма берди. Бу гол хоккейчи фаолиятидаги 891-чи гол бўлди. Шундай қилиб, россиялик хоккейчи 894 та шайба киритган Уэйн Гретскининг снайперлик рекордидан ортда қолишини яна бир голга қисқартирди.
Ҳозирги вақтда «Вашингтон Кэпиталз» 74 та ўйин ўтказиб, Шарқий конференцияда биринчи ўринда турмоқда.
НХЛ. Мунтазам чемпионат
Бостон Брюинс - Вашингтон Кепиталз (0:2, 2:0, 1:2)
Голлар:
0:1 - 13:32 Дауд (кам.)
0:2 - 15:43 Овечкин (кўп.)
1:2 - 26:05 Леттери
2:2 - 37:00 Пастрняк
2:3 - 50:33 Стром
3:3 - 55:13 Пастрняк
3:4 - 54:46 Уилсон
Дарвозабонлар: Жереми Свейман - Чарли Линдгрен.