Зума «Палм Сити» клуби футболчисига айланади (Романо)
Яқин кунларда у клуб билан расман шартнома имзолайди.
ФОТО: Getty images
Франциялик тажрибали ҳимоячи Курт Зума фаолиятини «Палм Сити» клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбаларга кўра, томонлар трансфер бўйича келишувга эришган ва футболчи яқин кунларда янги жамоаси билан расман шартнома имзолайди.
30 ёшли марказий ҳимоячи фаолияти давомида «Сент-Этьен», «Челси», «Сток Сити», «Эвертон» ва «Вест Хэм» каби клублар сафида тўп сурган. У Франция терма жамоаси либосида ҳам бир қатор учрашувларда майдонга тушган.
«Палм Сити» Зумани ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун жалб қилмоқда ва клуб уни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда. Расмий эълон яқин вақт ичида кутилмоқда.