locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Златан Иброхимович: Матератциддан қасос олишни хоҳладим

Златан Иброхимович Матератци билан бўлган воқеани эсга олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Златан Иброхимович: Матератциддан қасос олишни хоҳладим
photo: Google

Златан Иброхимович Матератци билан бўлган воқеани эсга олди:

"Мен "Ювентус"да ўйнаганман. "Интер"га қарши майдонга чиқдик. Матератци ҳақиқий қотилдек ҳаракат қилиб, менга жароҳат етказди. Мен бироз вақтга майдонни тарк этишга мажбур бўлдим. Фабио Капелло эса: "Мен сени алмаштираман" деди. Мен: "Йўқ, мен ўйинни давом эттираман!"

Кимдир менга шундай қилса, мен буни ҳеч қачон унутмайман. Майдонга қайтиб, Матератциддан қасос олишни истадим. Аммо 2 дақиқадан сўнг оғриқ тоқат қилмас даражага етди. Ўйинни давом эттира олмадим!

Шундан сўнг мен "Интер" ва "Барселона"да ўйнадим. Кейин "Милан"га ўтдим. 2010/11 мавсумининг дастлабки дербисида яна "Интер"га қарши ўйнадим ва пенальти ишладим. Биласизми, ким менга қарши қоида бузди? Матератци.

"Милан" 1:0 ҳисобида олдинда эди. Иккинчи таймдаги бир эпизодда Матератци менга яқинлашди ва мен уни таэквондо ҳаракати билан қулатиб, касалхонага юбордим!

"Интер" мураббийи мендан сўради: "Нега бундай қилдинг?". Унга жавоб бердим: “Мен бу лаҳзани 4 йил кутдим!”

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг