locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зидан: “Дешам — бу Дешам, Блан — бу Блан, Зидан эса — бу Зидан”

54 ёшли мутахассис 28-июль куни расман Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ўз жамоаси қандай услубда ўйнаши ҳақидаги саволга ўзига хос жавоб қайтарди.

“Дешам — бу Дешам, Блан — бу Блан, Зидан эса — бу Зидан. Мен ҳеч кимга ўхшашга уринишни истамайман. Биз ўз услубимизни яратамиз ва майдонда ўз футболимизни намоён қиламиз”, — деди Зидан матбуот анжуманида.

54 ёшли мутахассис 28-июль куни расман Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллади ва жамоани 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар бошқаради. Зидан мураббийлик фаолияти давомида “Реал Мадрид” билан уч марта кетма-кет УЕФА Чемпионлар лигаси ва икки бор Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг