locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Моуриньюнинг кўзини кўкартиришди - фото

Португалиялик мутахассис жароҳат жиддий эмаслигини ҳам таъкидлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуринью “Шальке 04”га қарши ўртоқлик учрашувида кўзи остидаги кўкариш билан кўриниш берди. Португалиялик мутахассиснинг юзидаги жароҳат учрашув давомида камералар томонидан бир неча бор намоён қилинди ва мухлислар орасида унинг келиб чиқиши борасида турли саволлар пайдо бўлди.

Кейинчалик Моуриньюнинг ўзи вазиятга ойдинлик киритди. Мураббийнинг айтишича, жамоа машғулотларидан бирида тўп тасодифан унинг юзига келиб теккан. Ўша вазиятда зарба кўз атрофига таъсир қилган ва натижада кўкариш юзага келган. Моуринью ушбу ҳолат машғулот жараёнида содир бўлган оддий бахтсиз тасодиф эканини билдирган.

Португалиялик мутахассис жароҳат жиддий эмаслигини ҳам таъкидлаган. Унинг соғлиғи билан боғлиқ хавотирли ҳолат йўқ ва у жамоа билан одатдаги тартибда ишлашда давом этмоқда. Шу тариқа, кўз остидаги кўкариш қандайдир жанжал ёки бошқа ҳодиса билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Жозе Моуринью 2026-йил ёзида “Реал Мадрид” бош мураббийи сифатида клубга қайтди. Португалиялик мутахассис бунгача ҳам 2010–2013-йилларда Мадрид жамоасини бошқарган ва ўша даврда клуб билан Испания чемпионати, Испания Кубоги ҳамда Испания Суперкубогида ғолиб чиққан.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг