locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоқорғи Кенгес Раиси футболчи-йошлар билан учрашди

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев «Арал» футбол жамоаси ва «Арал ҚҚГаз» футзал жамоаси аъзолари билан учрашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоқорғи Кенгес Раиси футболчи-йошлар билан учрашди
photo: Aral fk

Сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай эътибор натижасида, бир қатор спорт турлари қаторида миллионлар ўйини бўлган футбол бўйича ҳам кўплаб юқори натижаларга эришилмоқда.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев «Арал» футбол жамоаси ва «Арал ҚҚГаз» футзал жамоаси аъзолари билан учрашди.

Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Ерманов иштирок этди.

Ўтказилган тадбирда бугунги кунда спортчиларимизнинг эришаётган юқори натижалари, спортчи ёшларга яратилаётган шароитлар, футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг турда сўз юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон биринчи лигасида муносиб иштирок этган "Арал ҚҚГаз" футзал жамоаси аъзолари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бундан сўнг, «Арал» футбол жамоасига янгидан қабул қилинган футболчиларга жамоанинг махсус формалари, жамоага эса, махсус автомашина топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг