Жон Стоунз: «Бронза учун баҳс — ўзимизни оқлаш имконияти»
Англия ва Франция ўртасидаги учинчи ўрин учун баҳс 19 июль куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз Жаҳон чемпионати–2026 ярим финалидаги мағлубиятдан кейин ҳиссиётларини баҳам кўрди ва учинчи ўрин учун бўладиган баҳс ҳақида фикр билдирди.
«Бундай мағлубиятни дарҳол қабул қилиш ёки ҳазм қилиш жуда қийин. Ҳозир биз оғир ҳолатдамиз. Ўйлайманки, ҳиссиётлар босилганидан кейин ҳаммаси анча тушунарли бўлади.
Эртанги ўйин эса тезда ўзимизни қўлга олиш ва бронза медалларини қўлга киритиш учун яхши имконият», — деди Стоунз ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.
29 ёшли ҳимоячи Жаҳон чемпионати–2026да Англия терма жамоаси сафида 5 та учрашувда иштирок этди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.
Эслатиб ўтамиз, Англия ва Франция ўртасидаги учинчи ўрин учун баҳс 19 июль куни бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист