Жоао Педро «Барса»га ўтиши мумкин
Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2033 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро Испания чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Бразилиялик форвардга «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби футболчини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.
Маълумот ўрнида, Педро 2025 йилда «Брайтон»дан «Челси»га 63 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2033 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Бу мавсум ҳужумчи лондонликлар сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист