locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззахда таэквондо WT йўналиши бўйича замонавий спорт клубининг очилиш маросими ўтказилди

Селекция жараёнлари ҳамда мусобақаларга тайёрлаш ишлари йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззахда таэквондо WT йўналиши бўйича замонавий спорт клубининг очилиш маросими ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассотсиасияси раиси Шерзод Ташматов, Спорт вазирлиги масъуллари, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов иштирок этди.

Тадбир кўтаринки руҳда, юқори ташкилий даражада ўтказилди. Ёш спортчилар томонидан таэквондо WT спорт тури бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб, бу чиқишлар тадбир меҳмонлари ва айниқса ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Намойишлар спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, интизоми ва техник маҳоратини яққол акс эттирди.

Янги ташкил этилган мазкур спорт клуби туманда таэквондо спорт турини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва уларни профессионал спортга йўналтиришда муҳим ўрин тутади. Клуб фаолияти доирасида мунтазам машғулотлар, селекция жараёнлари ҳамда мусобақаларга тайёрлаш ишлари йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Тадбир якунида янги очилган клуб спортчилари учун замонавий спорт анжомлари, жумладан ҳимоя воситалари, зарба жиҳозлари ва машғулотлар учун зарур инвентарлар топширилди. Бу эса спортчиларнинг сифатли шуғулланиши ва юқори натижаларга эришиши учун зарур шарт-шароит яратади.

Мазкур ташаббус туманда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ҳамда келгусида республика ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этадиган спортчилар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг