locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззахда 2026 йилги ёзги имтиҳонларга тайёргарлик доирасида селекция ишларини бошлади

2014-йилда туғилган болалар орасида селекция ишларини олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззахда 2026 йилги ёзги имтиҳонларга тайёргарлик доирасида селекция ишларини бошлади
Фото: Jizzakh Football Association

Жиззах вилояти футбол академияси мураббийлари 2026 йилда бўлиб ўтадиган ёзги имтиҳон жараёни олдидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 2014-йилда туғилган болалар орасида селекция ишларини олиб бормоқда.

Академия ишчи гуруҳи биринчи навбатда Ғаллаорол, Бахмал, Арнасой ва Дўстлик туманларида бўлиб, иқтидорли ёшларни аниқлаш устида ишлади.

Селекция жараёнида сараланган истеъдодли болалар рўйхатга олиниб, ёзда бўлиб ўтадиган вилоят футбол академияси имтиҳонларига қадар улар билан мунтазам машғулотлар олиб борилиши кўзда тутилган.​​​​​​​

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг