Жим Рэтклиф: Рубен уч йил давомида ўзини буюк мураббий сифатида исботлаши керак
Сэр Жим Рэтклиф Рубен Аморимга уч йил вақт берилишини тасдиқлади:
"Ҳа. Уч йил, чунки натижалар бир кечада пайдо бўлмайди.”
“Аморим бу мавсум энг яхши натижаларни кўрсатаётгани йўқ. Рубен уч йил давомида ўзини буюк мураббий сифатида исботлаши керак. Мен айнан шундай фикрдаман.”
“Сиз Манчестер Юнайтед каби клубни ҳар ҳафта матбуотнинг ҳиссиётларига қараб бошқара олмайсиз.”
“Мен Сэр Алекс Фергюсонга нисбатан дастлабки икки йилда бўлган ишдан кетиш босимларини эслайман. Худди шу каби, Артета ҳам Арсенал билан дастлабки икки йилда оғир даврни бошидан ўтказган.”
“Биз сабрли бўлишимиз ва узоқ муддатли натижаларга эътибор қаратишимиз керак”, — деди Рэтклиф The Times нашрига.
Глейзерлар агар Рубен Аморимни ишдан бўшатишни талаб қилса, нима бўлади, деган саволга эса у шундай жавоб берди:
“Бундай нарса бўлмайди.”