Жеррард: Улар бугун уч очкога лойиқ эдилар
"Ливерпул"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард жамоанинг ёмон ўйинига муносабат билдирди - "қизиллар" сафарда "Брайтон"га 1:2 ҳисобида ютқазишди.
photo: Google
"Ливерпул"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард жамоанинг ёмон ўйинига муносабат билдирди - "қизиллар" сафарда "Брайтон"га 1:2 ҳисобида ютқазишди.
"Менимча, "Брайтон" ажойиб ўйин кўрсатди. Улар учрашувни кучли бошладилар – ғайрат ва юқори темп билан ўйнашди.
Улар бугун уч очкога лойиқ эдилар. "Ливерпул" ўйиндан олдин Муҳаммад Салоҳни йўқотди – бу катта зарба бўлди ва кейин Уго Экитикенинг эрта жароҳати – яна бир жиддий зарба.
"Ливерпул" жуда кўп тезликни йўқотди", деди Жеррард.
Иброҳим Жалолов
Редактор