Жексон: «Кейн дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири»
Футболчи Харрини «Бавария»даги ўйиндан нима кутаётганини айтди.
Photo: gettyimages
Николас Жексон Харри Кейн билан «Бавария»даги ўйиндан нима кутаётганини айтди.
Мюнхенликлар 1 сентябр куни ҳужумчини «Челси»дан 16,5 млн еврога ижарага олди, шартнома шартларига риоя қилган ҳолда 65 млн евро мажбурий сотиб олиш шарти билан.
«Асосийси, бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш. Бу мен учун катта шараф. Кейн дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Умид қиламанки, ундан ниманидир ўрганаман, ўйинини тўлдираман ва майдонда мустаҳкам шерикликни йўлга қўяман.
Биз майдонда бир-биримизни яхши тўлдирадиган ҳужумчилармиз. Натижалар кутилганидек бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз. Бундай даражадаги ҳужумчи ва бошқа шериклар билан ёнма-ён ўйнаш менга яхшироқ бўлишимга ёрдам беради», - дейди Жексон.
Иброҳим Жалолов
Редактор