Жейми Каррагер: «Испания ЖЧда мени хафсаламни пир қилмоқда»
"Қизил фурия" ўз гуруҳида пешқадамга айланди.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Жейми Каррагер Испаниянинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Испания мени хафсаламни пир қилмоқда. Улар аниқ фаворитлар ҳисобланарди, лекин мен учун улар бундай бўлишдан тўхтади. Мен уларни ҳисобдан чиқариб ташламайман, лекин уларга жаҳон чемпионатини ютиш учун нимадир ўзига хос нарса етишмаяпти.
Турнир узоқ, ва, эҳтимол, энди, плей-офф босқичида, биз уларнинг энг яхши версиясини кўра оламиз», – дея Каррагернинг сўзларини AS нашри келтирмоқда.
Испания етти очко тўплаб, H гуруҳида биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист