ЖЧ U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоасининг Италияга қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди
Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Фото: ЎФА
Қатарда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида нимчоракфинал баҳслари старт олмоқда.
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 жамоаси 1/8 финалдаги ўйинини Европан.инг номдор жамоаларидан бири Италияга қарши ўтказади.
Ўсмирларимизнинг ушбу баҳс учун асосий таркиби эълон қилинди.
Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 4.Мўминхон Баходирхонов, 5.Амирхон Мурадов, 7.Садриддин Ҳасанов, 9.Нурбек Сарсенбаев, 11.Сайфиддин Содиқов, 13.Абдулмалик Анваров, 15.Муҳаммадали Мусахонов, 16.Азизбек Абдумўминов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист