locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ саралаши. Германия сафарда Словакияга мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ саралаши. Германия сафарда Словакияга мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images

Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи 1-турида Германия миллий терма жамоаси сафарда Словакияга қарши майдонга тушди.

Кутилмаганда учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 42-дақиқада Давид Ганцко ҳисобни очди. 55-дақиқада эса Давид Стрелец иккинчи голга муаллифлик қилди.

Натижада Юлиан Нагельсманн шогирдлари саралаш баҳсларини сенсацион тарзда мағлубият билан бошлади.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 1-тур
Словакия – Германия 2:0
Голлар: Давид Ганцко 42, Давид Стрелец 55

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг