ЖЧ саралаши - 2026. Испания Грузияни тор-мор этди
Испанияликлар гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш доирасида Грузия меҳмони бўлди.
Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги “қизил фурия” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада Испания бешта ўйинда бешинчи ғалабасини қўлга киритди ва 15 очко билан Е гуруҳи жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
E гуруҳи
Грузия — Испания 0:4
Голлар: Ойарсабал (11 пеналти, 63), Субименди (22), Торрес (34).
Розикжон Султонмуродов
Журналист