ЖЧ-2026. Жазоир Иорданияга қарши ўйинда ғалаба қозонди
Ўйинда жами 3 та гол урилди.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Иордания — Жазоир учрашувида ҳисоб 1:2 кўринишида якунланди.
Жазоир сафида голларга Бенбуали ва Гоури муаллифлик қилган бўлса, осиёликларнинг ягона голи Ар Рашдан номига қайд этилди.
Шу тариқа, Жазоир турнирдаги илк ғалабасига эришди. Осиё вакили эса иккинчи бор мағлуб бўлди.
ЖЧ-2026. J гуруҳи. 2-тур
Иордания — Жазоир 1:2
Голлар: Ар Рашдан 36 — Бенбуали 69, Гоури 82.
Розикжон Султонмуродов
Журналист