ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?
Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
5-декабр куни, АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида 2026-йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, ушбу нуфузли тадбирда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк марта 48 терма жамоа иштирок этади. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист