ЖЧ-2026 саралаши. Швейцария — Словения 3:0 (видеошарҳ)
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати–2026 Европа саралаши 2-туридан ўрин олган Швейцария ўз майдонида Словенияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
18-дақиқада Нико Эльведи ҳисобни очди. 33-дақиқада Брил Эмболо ҳисобдаги фарқни оширди. 38-дақиқада эса Дан Ндой учинчи голни киритди.
Бу ғалабадан кейин Швейцария 6 очко билан B гуруҳи жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Словения эса 1 очко билан охирги ўринда қолди.
Ўйиндаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг.
Розикжон Султонмуродов
Журналист