ЖЧ-2026 саралаши. Шотландия сафарда Беларусдан устун келди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати–2026 Европа саралаши 2-туридан ўрин олган Беларусь — Шотландия учрашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
43-дақиқада Че Адамс ҳисобни очди. 65-дақиқада эса Захар Волков ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Бу ўйиндан кейин Беларусь C гуруҳи турнир жадвалида бирорта ҳам очко тўплай олгани йўқ. Шотландия эса 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
С гуруҳи. 6-тур
Беларус — Шотландия 0:2
Голлар: Адамс 43, Волков 65 (авт).
Розикжон Султонмуродов
Журналист