ЖЧ-2026 саралаши. Испания сафарда Туркияни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси сафарда Туркия билан бўлган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 6:0. Европада ЖЧ-2026 саралаш учрашувлари қизғин давом этмоқда.
Меҳмонлар сафида Микель Мерино хет-трикка эришди. У 22, 45+1 ва 57-дақиқаларда голларга муаллифлик қилди. Педри дублни расмийлаштирди. Яна бир Торрес ҳисобига ёзилди.
Бу натижадан сўнг испанияликлар 6 очко билан Е гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Туркия 3 очкога эга. Грузияда ҳам 3 очко бор. Болгарияда 0.
Е гуруҳи. 2-тур
Туркия — Испания 0:6
Голлар: Педри (6, 62), Мерино (22, 45+1, 57), Торрес (53).
Розикжон Султонмуродов
Журналист