ЖЧ-2026 саралаши. Ирландия Пэрроттнинг хет-трики эвазига Венгрияни мағлуб этиб, плей-офф иштирокчисига айланди
Жамоа ўтиш ўйинлари орқали жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.
ФОТО: Getty images
Ирландия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш плей-оффида иштирок ҳуқуқини қўлга киритди.
Венгрия майдонида сафар қилган ирландияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Трой Пэрротт хет-трикка эришди.
Шу тариқа, улар очколари сонини 10 тага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа ўтиш ўйинлари орқали жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.
ЖЧ-2026 саралаши. 10-тур
Венгрия - Ирландия - 2:3
Голлар: Лукач, 3 (1:0). Пэрротт, 15 - пенальтидан (1:1). Варга, 37 (2:1). Пэрротт, 80 (2:2). Пэрротт, 90+6 (2:3)
Розикжон Султонмуродов
Журналист