locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия Боливияга мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия Боливияга мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images

Жанубий Америка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши босқичи якунига етди.

Бразилия терма жамоаси сафарда Боливияга қарши майдонга тушди. Ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ягона гол 45+4-дақиқада Мигелито томонидан пенальтидан киритилди.

Бу ғалабадан сўнг Боливия плей-оффда қатнашади. Бразилия эса мундиал йўлланмасини аллақачон қўлга киритиб бўлди.

ЖЧ-2026 саралаши. КОНМЕБОЛ
18-тур. 9 сентябр
Боливия — Бразилия 1:0
Гол: Мигелито (45+4, пеналти).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг