ЖЧ-2026 саралаши. Бельгия Қозоғистонни янчиб ташлади
ФОТО: Getty images
Европада ЖЧ-2026 саралаш беллашувлари давом этмоқда. Бельгия терма жамоаси ўз майдонида Қозоғистонни йирик ҳисобда мағлуб этди, - 6:0.
Мезбонлар сафида Кевин Де Брюйне ва Жереми Доку иккитадан гол урди. Раскин ва Мёнье ҳам майдонни голсиз тарк этишмади.
Шу тариқа, Руди Гарсия бошқарувидаги бельгияликлар очколари сонини 10 тага етказди. Бу гуруҳда Шимолий Македония 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
J гуруҳи. 5-тур
Белгия — Қозоғистон 6:0
Голлар: Де Брюйне (42, 84), Доку (44, 60), Раскин (51), Мёнье (87).
Розикжон Султонмуродов
Журналист