locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Марокаш йирик ҳисобда Канадани мағлуб қилди

Марокаш чоракфиналда Парагвай – Франция жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Марокаш йирик ҳисобда Канадани мағлуб қилди
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
04.07.2026, Як.
Канада
0
Марокаш
3

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Марокаш миллий жамоаси Канада устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.

Беллашувнинг биринчи бўлими голсиз якунланди. Иккинчи тайм бошида, 50-дақиқада Аззедин Унаҳи ҳисобни очди. Марокаш яримҳимоячиси 82-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, дубль қайд этди. Қўшиб берилган 90+8-дақиқада захирадан майдонга тушган Суфьён Рахими учинчи голни уриб, баҳсга якунлий нуқтани қўйди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Марокаш яримҳимоячиси Исмоил Сайбари жароҳат сабаб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Суфьён Рахими майдонга туширилди.

Марокаш чоракфиналда Парагвай – Франция жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. 1/8 финал
Канада – Марокаш 0:3
Голлар:
Унаҳи 50, 82, Рахими 90+8.

Канада: Крепо, Жонстон, Бомбито, Лареа (Шаффелбург, 79), Де Фужерол, Эуштакио, Сигур (Осорио, 88), Али Аҳмад (Промис Девид, 79), Бюкэнен (Жейден Нелсон, 88), Олувасейи (Кайл Ларин, 63), Жонатан Девид.
Марокаш: Буну, Ҳакими, Исса Диоп (Садане, 87), Мазрауи, Халхал, Эл Айнауи, Буадди (Амрабат, 63), Унаҳи (Эл-Мурабет, 87), Сайбари (Рахими, 22), Эл Ханнус (Талби, 63), Браим Диас.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг