ЖЧ-2026: Франция Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
Энди Франция 1/8 финалда Германияни сенсацион тарзда мусобақадан чиқариб юборган Парагвайга қарши майдонга тушади.
Фото: Getty Images
2026-йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Франция терма жамоаси Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
Учрашув қаҳрамони Килиан Мбаппе бўлди. Франциялик ҳужумчи дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Бредли Баркола муаллифлик қилди. Жамоанинг ҳужумдаги устунлиги давомида Майкл Олисе ҳам бир нечта голли узатмалар билан ажралиб турди.
Дидье Дешам шогирдлари ўйин давомида тўлиқ устунликни қўлга олди ва Швецияга деярли имконият қолдирмади. Шу тариқа Франция мундиалдаги чемпионлик сари навбатдаги муҳим қадамни ташлади.
Энди Франция 1/8 финалда Германияни сенсацион тарзда мусобақадан чиқариб юборган Парагвайга қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист