locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Франция Мбаппенинг дубли эвазига Сенегални мағлубиятга учратди

Шу тариқа, Франция 3 очко билан “I” гуруҳи етакчисига айланди.
ЖЧ-2026. Франция Мбаппенинг дубли эвазига Сенегални мағлубиятга учратди
ФОТО: Getty images

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “И” гуруҳи доирасидаги Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда французлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

АҚШнинг Ист Рутерфорд шаҳридаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг 66-дақиқасида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе дублга эришди. Брэдли Баркола ҳам гол урди.

90+5-дақиқада Сенегал ҳужумчиси Иброҳим Мбайе африкаликларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Франция 3 очко билан “I” гуруҳи етакчисига айланди.
ЖЧ-2026. 1-тур
Франция – Сенегал 3:1
Голлар:
Мбаппе 66, 90+6 Барколa 82 - Мбайе 90+5

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг